Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:15

Украина билан Европа Иттифоқи ўртасида визасиз режим ишга тушди


Украина президенти Петро Порошенко ЕИга визасиз қатнов олдидан Киевда ўтган концертда чиқиш қилмоқда

Украиналиклар 11 июндан бошлаб, Европа Иттифоқига 90 кунлик муддатга визасиз бориб-келиш ҳуқуқига эга бўлди.

Мамлакат президенти ушбу қадамни “Россия империяси билан сўнгги “хайрлашув”, дея олқишлади.

Украинанинг чегара хизмати расмийлари янги қоидалар кучга кириши билан чегара пунктларидан ўтувчи йўловчилар оқими 30 фоизга ошишини кутмоқда.

Европа Иттифоқининг Украинадаги делегацияси раҳбари Ҳюг Мингареллининг маълум қилишича, украиналиклар “ҳеч бир виза талабисиз Ғарбий Европанинг 33 мамлакатига сафар қилиш имконига эга бўлади”.

Яъни, биометрик паспорти бўлган Украина ватандошлари Ирландия ва Буюк Британиядан бошқа Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларга ҳеч бир визасиз 90 кунга бориб келиши мумкин. Ушбу қоида ЕИга аъзо бўлмаган, аммо Шенген зонасига аъзо мамлакатлар: Норвегия, Исландия, Лихтенштейн ва Швейцарияга ҳам тегишлидир.

XS
SM
MD
LG