Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:12

Сурияда коалиция ИД назоратидаги Раққанинг бир туманини озод қилди


АҚШ кўмагида Суриядаги Араб-курд гуруҳлари коалицияси "Ислом давлати" (ИД) экстремист гуруҳи назорати остида бўлган Раққа шаҳрининг яна бир туманини эгаллади.

Курд қуролли гуруҳларига қўшилган Сурия демократик кучлари (СДК) тарқатган хабарга кўра, ИД ўзининг Суриядаги пойтахти, деб ҳисоблаган Раққанинг ал-Романия тумани икки кунлик жангдан сўнг 11 июн куни озод қилинган.

Бу жангларда эксремист гуруҳнинг 12 жангариси ўлдирилгани хабар қилинди. Британиядаги суриялик инсон ҳуқуқлари фаоллари бу хабарни тасдиқлади.

Коалиция кучлари 6 июн куни АҚШ ҳаво кучларининг ёрдами билан Раққага кенг кўламли ҳужумни бошлаган. Коалиция расмийлари 2014 йилдан буён ИД жангарилари қўлида қолаётган шаҳарда 4 минг жангари борлигини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG