Линклар

Ўзбекистон “Марказий Осиё - БМТ” мулоқотида иштирок этади


БМТ Бош котиби Гутерриш 10 июнда Самарқандда президент Мирзиёев билан учрашган эди.

Ўзбекистон делегацияси 13 июнь куни Турманистон пойтахти Ашхабодда ўтадиган “Марказий Осиё - БМТ” мулоқотида иштирок этади.Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Ашхабоддаги мулоқотда Марказий Осиёда БМТнинг глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Учрашувда Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон делегациялари ҳам иштирок этади. Мулоқот БМТ Бош котиби Гутерриш раислигида бўлиб ўтади.

БМТнинг глобал аксилтеррор стратегияси ташкилотга аъзо давлатлар томонидан 2006 йилнинг 8 сентябрида қабул қилинган эди.

XS
SM
MD
LG