Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:49

Путин Москва НАТОга қарши чоралар кўришга мажбур эканини айтди


Путин Оливер Стоун билан суҳбатлашаётган пайтда олинган сурат.

Россия президенти Владимир Путин Кремль НАТОга қарши чоралар кўришга, ракетадан мудофаа тизими ҳамда ракеталарни жойлаштиришга мажбур эканини билдирди.

Бу ҳақда Путин АҚШ режиссери Оливер Стоун билан қилган телевизион суҳбати чоғида маълум қилди.

Мазкур суҳбатнинг тўлиқ версияси 12 июнь куни Showtime телеканали орқали намойиш этилади.

-Айни пайтда НАТО иттифоқчилари йўқ, фақат вассаллари мавжуд бўлган Қўшма ШТатларнинг сиёсий пишангларидан биридир. Мамлакат НАТОга аъзо бўлганидан сўнг АҚШ босимига қарши туриши жуда қийин бўлади. Бу мамлакатда бирданига исталган ҳарбий тизим жойлаштирилиши мумкин. Бу ракетага қарши мудофаа тизими, янги ҳарбий базалар, янги босиб олиш усуллари бўлиши мумкин. Бунга қарши биз чоралар кўришимиз шарт. Яъни ўз тизимимизни бизга таҳдид қилаётган объектларга қарши йўналтиришимиз керак. Вазият кескинлашиб бормоқда, -деди Путин.

XS
SM
MD
LG