Линклар

Пентагон Сомалида "Аш -Шаббоб" гуруҳи манзилларини бомбардимон қилди.


Қутқарувчилар Сомали пойтахти Могадишодаги террор ҳужумида жароҳатланган одамни олиб кетмоқда.

Пентагон Сомалида “Аш Шабоб” жанггари гуруҳи объектларига ҳаводан туриб зарба бергани тўғрисида баёнот тарқатди.

Пентагон баёнотида таъкидланишича, мазкур зарбаларн “Аш –Шабоб” гуруҳи ҳукумат қўшинларига ҳужум қилганига жавоб ўлароқ уюштирилган.

Хабарда ҳаво зарбалари оқибатида жанггарилар орасида қурбон бўлганлар сони айтилмаган.

Сомали президенти Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммад маъмурияти давлат раҳбари АҚШ ҳарбийларига “Аш-Шабоб” гуруҳига қарши ҳужумлар уюштиришга розилик берганини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Сомалдида жанггари гуруҳга қарши ўтказилган амалиётни олқишлади.

"Аш-Шабоб" Сомали ҳудудида 2004 йилда ташкил этилган ва “Ал Қоида” террор ташкилоти томонидан молиялаштирилиши айтиладиган жанггари гуруҳдир.

2008 йилдан бошлаб гуруҳ аъзолари террор ҳаракатларини, жумладан, худкуш ҳужумларни содир этиб келади.

“Аш –Шабоб” уруш натижасида Сомали жанубидаги қатор ҳудудларни босиб олган.

XS
SM
MD
LG