Линклар

Донбассда ҳукумат кучлари ва айримачилар ўртасида отишмалар давом этмоқда


Украин ҳарбийси.

Донбассдаги россияпараст айримачилар оғир ҳарбий техникани Луганск вилоятидаги Кримское қишлоғига жалб қилмоқда. Бу ҳақда 11 июнь куни Украина Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, айримачилар ярим соат мобайнида артилерия ва минемётлардан мазкур қишлоқ яқинида жойлашган ҳукумат кучларини бомбардимон қилган.

Киев расмийлари сўнгги бир сутка мобайнида айримачилар ўқ отишни тўхтатиш келишимини 70 маротаба бузганини билдирди. Бунинг оқибатида ҳукумат кучларининг 4 аскари ҳалок бўлган, 7 аскар яраланган.

Айни пайтда айримачилар ўқ отишни тўхтитиш келишими Украин ҳукумат кучлари томонидан бузилганини айтмоқда.

Украина шарқидаги Донбасс минтақасида 3 йилдан бери давом этаётган урушда 4 минг 700 дан зиёд киши ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG