Линклар

Тожикистонда ЎИҲга аъзоликда айбланган 2 киши қамалди


Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен туманида “Ўзбекистон Ислом ҳаракати”га мансуб деб кўрилган икки кишининг ҳар бири 17 йилга қамалди. Бу ҳақда Новости агентлиги Сўғд вилоят судига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, тергов жараёнида 39 ёшли Абдували Эгамназаров 2012 йилда “Ўзбекистон Ислом ҳаракати”га қўшилган ва Москвада меҳнат муҳожирлигида юрган пайтда ҳамқишлоғи 31 ёшли Ўктам Суяровни ҳам ҳаракатга жалб қилган.

Судда бу икки шахс жиноий ҳаракатга аъзолик ва экстремистик ҳаракат фаолиятини уюштириш каби моддалар билан айбдор деб топилган.

2015 йил бошидан буён Тожикистонда "Ўзбекистон Исломий ҳаракати"га алоқадор "Жаммат Ансарулоҳ" исломий гуруҳига алоқадорликда айбланиб ўнлаб одам ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG