Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:56

Трамп Қатар атрофида юзага келган вазиятни ўз сиёсати муваффақиятларидан бири сифатида тилга олди


АҚШ президент Дональд Трамп.

АҚШ президент Дональд Трамп 12 июнь куни Вашингтонда ўз маъмурияти аъзолари билан ўтказган йиғилишда Қатарда юзага келган вазиятни “ижобий ҳолат” ва “АҚШнинг муваффақиятларидан бири”, деб атади.

- Биз қилган катта ишлардан бирини Қатар атрофида кечаётган жараён мисолида кўриб турибсиз ва бу аслида ижобий ҳолатдир. Биз террорчиликни молиялаштиришни тўхтатиб қолдик. Террорчиларни молиялаштиришни тўхтатинг. Бу осонликча амалга ошадиган иш эмас, лекин бу жангда биз ғалабага эришмоқчимиз, -деди Трамп.

Трамп бир неча кун олдин 5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Қатар билан алоқани узганини ўзининг Яқин Шарқ давлатларига қилган сафари натижаси сифатида талқин қилган эди.

Араб давлатлари Қатарни террорчиларни молиялаштирганликда айблаБ, дипломатик алоқаларни узиб қўйган..

XS
SM
MD
LG