Линклар

Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича музокаралар 19 июнда бошланади


Британиянинг Брекзит бўйича вазири Дэвид Дэвис.

Британиянинг Брекзит бўйича вазири Дэвид Дэвис мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича музокаралар 19 июнда бошланишини тасдиқлади.

Вазирга кўра, музокаралардаги асосий масалалардан бири янги шароитда Британия ватандошларининг Европа Иттифоқидаги мақоми тўғрисида бўлади. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Британияга қўядиган молиявий талаблари ҳам муҳокама этилади.

Мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқишини олға суриб келаётган Бош вазир Тереза Мэйнинг конвсерваторлар партияси 8 июнда ўтган навбатдан ташқари парламент сайловида парламентдаги асосий кўпчилик ўринларни эгаллай олмади. Шундан келиб чиққан ҳолда, кузатувчилар Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича музокаралар режаси амалга ошмай қолиши мумкинлигини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG