Линклар

Ўзбекистон қўқонгилос етиштириш бўйича жаҳонда 5-ўринни эгалламоқда


Ўзбекистон қўқонгилос етиштириш бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллаб келмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) лойиҳаси асосида Тошкентда ўтказилган қўқонгилос етиштирувчилар кўрик - танловида маълум қилинди.

Бу ҳақда хабар берган Podrobno.uz нашрига кўра, ҳар йили Ўзбекистонда юз минг тонна қўқонгилос териб олинади.

Тошкентда ўтган кўрик-танловда мамлакатда етиштирилган қўқонгилоснинг ўнлаб навлари намойиш этилди.

Танловда қўқонгилосни парваришлаш, етиштириш, қадоқлаш, сақлаш ва транспортировка қилиш бўйича мастер-класслар ўтказилди.

XS
SM
MD
LG