Линклар

Уч ойда Ўзбекистонга Россиядан 21 минг сайёҳ келди


Самарқанддаги Регистон майдони сайёҳлар билан гавжум бўлган тарихий обидалар қаторига киради.

Ўзбекистон Россиядан келаётган сайёҳлар сони ўсиши кўрсаткичи бўйича МДҲда 4-ўринни эгалламоқда.

Podrobno.uz нашрининг Россиядаги ТурСтат агентлиги ўтказган тадқиқотга таяниб хабар беришича, 2017 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга келган рус сайёҳлари сони ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўпайган ва 21 минг кишини ташкил қилган.

Ҳисоботда Ўзбекистондан олдинги ўринлар 2017 йилнинг 1-чорагида 139 минг россиялик сайёҳни кутиб олган Озарбайжонга ва Грузияга (135 минг) берилди. Бу мамлакатларга ўтган йилга нисбатан 31 ва 27 фоиз кўп сайёҳ келган.

Россияликлар ўртасида жаҳон миқёсида энг оммабоб бўлган сайёҳлик йўналиши эса Финландия бўлиб қолмоқда. Бу мамлакатга шу йилнинг уч ойи мобайнида 736 минг рус сайёҳи борган.

XS
SM
MD
LG