Линклар

Олимпиада чемпионлари бўлган ўзбекларга бағишланган почта маркалари чиқарилди


Ҳасанбой Дўстматов Олимпиадада ғолиб деб эълон қилинаётган пайт.

"Ўзбекистон почтаси" шу йилнинг 9 июнида "Ўзбекистон маркаларида спорт" туркумидан Олимпиада ўйинлари чемпионлари Руслан Нуриддинов ва Ҳасанбой Дўсматов тасвирланган маркаларни муомилага чиқарди.

“Ўзбекистон почтаси” ҳиссадорлик жамияти матбуот хизматининг маълум қилишича, 8 минг нусхада чоп этилган бу маркалар 30х42 миллиметр ўлчамга эга.

Штангачи Руслан Нуриддинов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медалларни қўлга киритиб, чемпион бўлган эди.

XS
SM
MD
LG