Линклар

Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонини кўпайтиришга рухсат берди


АҚШ мудофаа вазири Жим Маттис.

Президент Дональд Трамп 13 июнь куни Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари сонини кўпайтиришга рухсат берди.

Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонинин қанчага кўпайтиришни аниқлаш ва ҳал этиш ваколатини мудофаа вазири Жим Маттисга топширди.

Маттис сешанба куни АҚШ Конгрессида қилган чиқишида Афғонистон масаласига тўхталар экан:

-Биз Афғонистонда тезкор ғалабага эриша олмаймиз, лекин бу йўналишда доимо олға силжишга ҳаракат қиламиз, - деб айтди.

АҚШ ва халқаро коалициянинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Жон Николсон бугунги кунда Афғонистонда 8400 америка ҳарбийси борлигини маълум қилди. Унга кўра, АҚШ ҳарбийлари сонини уч мингдан беш минггача кўпайтиришга эҳтиёж сезилмоқда.

Генерал ҳарбийлар асосан учувчилардан ва афғон армиясини тайёргарликдан ўтказувчи инструкторлардан иборат бўлишини ҳам айтди.

XS
SM
MD
LG