Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:52

Шимолий Корея америкалик талабани қамоқдан озод қилди


Талаба Отто Уормбье 2016 йил март ойида Шимолий Кореяда қамоққа олинган.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Кореяда 22 ёшли Виржиния университети талабаси 17 ойлик қамоқдан сўнг озод қилинганини тасдиқлади.

Талаба Отто Уормбье Шимолий Корея пойтахти Пхеняньдаги меҳмонхонада 2016 йилда тарғибот баннерини юлиб ташлагани учун 15 йилга қамалган эди.

Тиллерсон талабанинг саломатлиги тўғрисида маълумот бера олмаслигини айтди. АҚШ матбуоти эса Отто Уормбьенинг саломатлиги ўта ёмон эканлиги,у 2016 йил мартидан бери комада эканини ёзмоқда.

“Вашингтон пост” газетаси талаба АҚШга махсус эвакуация самолётида олиб келинаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG