Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:16

Туркманистонда ёпиқ бинолардаги Осиё ўйинлари вақтида сайёҳларга гидлар тиркаб қўйиладиган бўлди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2016 йил 5 май куни қадимий Ниса зиёратгоҳидаги 500 кунлик умуммилий от пойгасининг очилиш маросимида қатнашмоқда. Тадбир 2017 йили бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтади.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2016 йил 5 май куни қадимий Ниса зиёратгоҳидаги 500 кунлик умуммилий от пойгасининг очилиш маросимида қатнашмоқда. Тадбир 2017 йили бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Ташқи алоқаларни унчалик суймайдиган Туркманистоннинг мулозимларига кўра, бу мамлакат сентябрда мезбонлик қиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинларини (AIMAG) томоша қилгани ўн минглаб сайёҳлар келиши кутилмоқда.

Ашхобод расмийлари келиши кутилаётган чет элликларни маҳаллий гидларни ёллаши лозимлиги ва улардан узоқ кетиб қолмаслиги кераклигидан огоҳлантирмоқда.

“Сайёҳлар Туркманистон бўйлаб саёҳат қилаётганда уларга ҳар доим гиди ҳамроҳлик қилиши, барча харажатларни сайёҳлар ўзи қоплаши керак”, дейилади AIMAG вебсайтида.

Бу ёпиқ мамлакатга чет эллик сайёҳлар сафар қилиши учун улардан маҳаллий гидларни ёллаш талаб қилиниши Туркманистоннинг расмий вебсайтида илк марта бу қадар очиқ-ойдин айтилмоқда.

Ушбу мажбурият Туркманистонга боришга виза олиш учун шусиз ҳам мураккаб бўлган тартибни янада чигаллаштиради. Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири бўлиб, кўпинча Шимолий Кореяга тенглаштирилади.

Туркманистон Туризм вазирлиги вакилларининг маълум қилишича, “дунё мамлакатларидан 150 мингга яқин томошабин” келиши кутилмоқда ва бу пул тақчил постсовет мамлакати учун узоқ кутилган даромад манбаи бўлади.

AIMAG ташкилотчиларига кўра, 62 мамлакатдан ўзаро курашиш учун, тахминан, 5500 нафар спортчи, яна 1200 нафар уларга ҳамроҳлик қилувчилар, жумладан, тренерлар ва расмий делегациялар аъзолари келади.

Спортчилар, тренерлар ва расмийлардан ҳам Ашхободнинг зиёратгоҳларини бориб кўриш учун гид ёллаш талаб қилиниш-қилинмаслиги маълум эмас.

Туркманистонлик гидлар чет эллик сайёҳлар фақат ҳокимият идоралари маъқуллаган зиёратгоҳларни бориб кўришини ҳамда қаровсиз жойлар ва эски-туски кўчалардан нарироқ юришини таъминлаш вазифаси юклатилган расмий назоратчи сифатида фаолият кўрсатиши мумкин.

Яқинда бир ашхободлик гид ва таржимоннинг Озодликка хабар қилишича, ҳукумат гидлардан мижозларининг хатти-ҳаракатлари ва қаерда юргани ҳақида ҳокимият идораларига мунтазам равишда хабар бериб туришни талаб қилмоқда.

Улардан ташқари, Миллий хавфсизлик хизмати ҳам сайёҳларни махсус уловларда, бозорларда эса яёв ҳолда кузатиб юради.

Яқинда бир туркман мухолифат вебсайтининг иддао қилишича, давлат апрелдан бошлаб то сентябргача газ ва нефть соҳаси ишчи ва хизматчиларнинг 15-20 фоиз маошини Ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари харажатларини қоплаш учун қайтариб қолмоқда.

Туркманистон сўнгги пайтларда халқаро спорт мусобақаларига мезбонлик қилиш учун берилаётган буюртмаларга пулни аямаяпти.

XS
SM
MD
LG