Линклар

Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида яшовчилардан иборат зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 13 июнь куни Умра ибодатини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг билдиришича, сафар олдидан зиёратчиларга Тошкент шаҳридаги “Новза” масжидида ифторлик ва саҳарлик дастурхони ёзилди.

Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик зиёратчилар Маккадаги беш юлдузли“Аброж ал-Меридиан” меҳмонхонасида 7 кун истиқомат қиладилар. Уларга ўзбекистонлик шифокорлар ва ошпазлар хизмат кўрсатади.

Рамазон ойидаги Умра мавсумида жами 650 нафар ўзбекистонлик умра ибодатини адо этади.

XS
SM
MD
LG