Линклар

Ўзбекистон телевидениесининг "Ахборот" дастури ёпилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов 14 июнь куни халқаро пресс-клубда ўтган йиғилишда маълум қилди.

Алихонов “Ахборот” кўрсатуви тўлалигича янги ташкил этилган "Ўзбекистон 24" телеканали томонидан тайёрланишини маълум қилди. Кўрсатувнинг номи "Ахборот 24" деб ўзгартирилиши мумкин. Кўрсатув бир вақтнинг ўзида "Ўзбекистон" ва "Ўзбекистон 24" каналларида эфирга узатилади.

"Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" ва "Таҳлилнома", "Тошкент" телеканалининг "Пойтахт" ва "Ёшлар"нинг "Давр" информацион дастурлари ёпилиши ва бу кўрсатувлар “Ўзбекистон 24” ахборот телеканалига ўтказиб берилиши ҳақида 25 май куни хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG