Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:01

Учувчисиз бошқариладиган мосламалардан рухсатсиз фойдаланганлар жиноий жазога тортилади


Ўзбекистон ҳаво ҳудудини учувчисиз бошқариладиган аппаратлар билан банд қилган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда президент Мирзиёев имзолаган жиноий қонунчиликка киритилган ўзгартиришларда белгилаб қўйилди,

Podrobno.uz нашрининг 15 июнда хабар беришича, мазкур қонун май ойи охирларида Олий Мажлис томонидан қабул қилинган ва 13 июнда президент томонидан имзоланган.

Қонунда белгиланишича, Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланиш, жумладан, аввал маъмурий жавобгарликка тортилганлар томонидан учувчисиз бошқариладиган аппаратларни қўллаш энг оз иш ҳақининг юздан 250 даражаси миқдоридаги жарима ёки 2 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш билан жазоланади.

Агар бу ҳаракат одам ўлимига сабаб бўлса, айбдор уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига ёки 2 йилдан 5 йилгача эркинликни чеклаш ёҳуд 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Бу ҳаракат ортидан одамлар ўлган бўлса, ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса учувчисиз бошқариладиган аппаратлардан фойдаланган шахс 7 йилдан 10 йилгача қамалади.

Ўзбекистонга учувчисиз бошқариладиган аппаратларни олиб кириш ва улардан фойдаланишга фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан рухсат берилади.

XS
SM
MD
LG