Линклар

Виржинияда республикачиларга ўқ узган одамнинг шахси аниқланди


Воқеа содир бўлган жой.

АҚШнинг Виржиния штатида юз берган отишмада яраланган конгрессмен Стив Скализнинг аҳволи ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг оғирлашди. Скализ Конгресснинг вакиллар палатасидаги республикачилар лидерларидан бирдир.

Отишмада Скализдан ташқари Конгресс ходими ва икки нафар қўриқчи ҳам яраланган эди. Уларнинг саломатлиги яхши экани айтилмоқда.

Ҳужумчи қўлга олиш пайтида яралангани ортидан ҳалок бўлди. У Иллинойс штатининг Белвилл шаҳрида яшаган 66 ёшли Жеймс Ходгкинсон экани аниқланди.

У 14 июнь куни Виржиния штатидаги Александрия шаҳри бейсбол стадионида республикачи конгрессменлар машғулот ўтказаётган пайтда ўқ отар қуролдан ўт очган эди.

Гувоҳларга кўра, Ходгкинсон ўқ узишдан олдин машғулот ўткизаётганлар қайси партия вакиллари эканини сўраган ва уларнинг республикачилар эканини билганидан сўнг ўқ уза бошлаган.

XS
SM
MD
LG