Линклар

АҚШ Сенати Россияга нисбатан санкциялар кўламини кенгайтирди


АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан Москванинг АҚШдаги 2016 йилдаги президентлик сайловига аралашганига ва Украинадаги сиёсатига жавобан Россияга нисбатан санкциялар кўламини кенгайтирди.

Мазкур ҳужжат Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун билан биргаликда Конгресснинг вакиллар палатасига юборилади.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Сенатда Москвага нисбатан санкциялар кенгайишига қарши эмаслигини, бироқ бу қонун зарур бўлганда президент аралашувига йўл бериши зарурлигини айтди.

-Мен Россия АҚШдаги сайловга аралашгани учун жавоб бериши кераклигига шубҳа қилмайман. Бироқ мен бу борадаги қонунчилик президентга эҳтиёж ва манфаатларни ҳисобга олган ҳолда санкцияларни таҳрир қилиш имкониятини бериши зарур, деб ҳисоблайман, бу дипломатиянинг шартларидан биридир, -деди Тиллерсон.

Янги санкциялар Россия энергетика соҳасини ва иқтисодиётнинг айрим соҳаларини кредитлаш масалаларини қамраб олган.

XS
SM
MD
LG