Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:35

Ўзбекистон ҳукумати Ўш шаҳрига мактаб қуриб беради. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги Қирғизистон халқ таълими вазири Гулмира Кудайбердиевага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, вазир бу борадаги келишув лойиҳаси муҳокама учун ҳукумат ва парламентга тақдим этилганини ва шу билан бир қаторда Тошкент билан келишувни имзолаш юзасидан процедуралар бошланганини маълум қилди.

Гулмира Кудайбердиева келишувда Ўзбекистондан ташқари Саудия Арабистони Қирғизистон бўйлаб 16 та мактаб, Россия ва Хитой ҳар бири биттадан мактаб қуриб беришни режалаётгани таъкидланганини айтган.

Бир неча ой олдин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўшдаги ўзбек академик театрига Тошкент 50 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди.

Май ойида бу ёрдамнинг 30 минг долларга яқини саҳна кийимлари, декорациялар ва безаклар шаклида Бобур театрига топширилган эди.

XS
SM
MD
LG