Линклар

ШҲТ қароргоҳида Ҳиндистон ва Покистон байроғи кўтарилди


Покистон бош вазири Нафоз Шариф Остонадаги ШҲТ йиғилишида.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Хитойдаги штаб квартирасида 15 июнь куни ташкилотга янги қабул қилинган Ҳиндистон ва Покистон байроқларини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Хитой миллий телевиденияси орқали кўрсатилган ушбу тадбирда ташкилот бош котиби, тожик дипломати Рашид Олимов:

-Биз террорчилик ва экстремистликка қарши курашда янада кучлироқ бўлмоқдамиз. Айнин шунинг учун Ҳиндистон ва Покистон биз ташкилот пайдо бўлганидан бери ўтган 15 йил ичида ишлаб чиққан барча конвенцияларимизни қабул қилди, -деб айтди.

Ҳиндистон ва Покистон 2016 йилнинг 23-24 июнь кунлари ШҲТнинг Тошкентда ўтган саммитида ташкилотга номзод сифатида кўрсатилган эди. Шу йилнинг 8-9 июнида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида бу икки давлат ташкилотга аъзо сифатида қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG