Линклар

Сербия бош вазири лавозимига лесбиян номзоди кўрсатилди


Ана Брнабич 2016 йил 18 сентябрда Прагада ўтказилган гей парадда.

Сербия президенти Александр Вучич Ана Брнабични бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатди. Брнабич болқон давлатлари орасида биринчи марта бундай юксак лавозимга номзод сифатида кўрсатилган гомосексуал бўлди.

- Мен Сербия парламентига Ана Брнабични бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатдим. Мен Брнабич бош вазир бўлиш учун касбий ва шахсий сифатларга эга деб ўйлайман, - деди Вучич 15 июнь куни журналистларга.

Вучич “Брнабич номзодини тавсия қилиш Сербия ва унинг халқи манфаатлари йўлида қабул қилиниши оғир кечган қарор бўлди”, деб айтди.

Парламент кейинги ҳафтада Брнабич номзодини ва у таклиф қилаётган ҳукумат таркибини муҳокама қилади.

Брнабичнинг ўтган йили маҳаллий бошқарув вазири этиб тайинланиши ҳуқуқ фаоллари томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Президент Вучич Сербия Европа Иттифоқига аъзо бўлиши йўлида гейлар ҳуқуқлари кафолатланишини ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG