Линклар

Кобулдаги масжидга қилинган худкуш ҳужумда 4 одам ҳалок бўлди


Афғонистон полициячилари.

Кобулдаги шиа масжидига 15 июнь куни кечқурун қилинган худкуш ҳужумда тўрт одам ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.

Кобул полициясининг Озод Афғонистон радиосига билдиришича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари тинч аҳоли вакили, бир нафари эса полициячи бўлган. Яраланганларнинг 4 нафари ҳам полициячидир.

Худкуш дастлаб масжидга киришга ҳаракат қилган, бироқ полициячилар уни сезиб қолиб ўраб олишган. Шундан сўнг худкуш ўзини портлатиб юборган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" гуруҳи ўз зиммасига олди.Портлаш Ал Заҳра масжидига Рамазон ойи таровеҳ намозини ўқиш учун одамлар тўпланган бир пайтда содир этилди.

XS
SM
MD
LG