Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:03

Президент Мирзиёев 16 июнь куни пойтахтнинг Учтепа туманида бўлди


Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, давлат раҳбари Учтепага “амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида” борган.

Президент дастлаб туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.

Олти гектарга яқин майдонга эга мазкур истироҳат боғида замонавий, хавфсиз, энергиятежамкор аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширадиган ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, фаввора, китобхонлик учун махсус жой, скейт ва гуллар майдончалари, савдо шохобчалари, автомобиллар турадиган жой ва бошқа зарур инфратузилма иншоотлари қурилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG