Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:50

Лондондаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 30 кишига етди


Касалхоналарда 24 киши қолмоқда. Бу ҳақда Британия полицияси маълум қилди.

Маҳаллий расмийлар ёнғинда ўлганлар сони эълон қилинган рақамдан кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Жума куни оммавий ахборот воситалари 65 киши бедарак йўқолгани тўғрисида ёзди.

Ёниб кетган 24 қаватли иморатда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бинога чоршанба куни ўт кетган эди. Ёнғин сабаби ҳануз номаълум қолмоқда.

XS
SM
MD
LG