Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:42

Киевда 2 ярим минг киши иштирокида гей-парад бўлди

18 июнь куни Украина пойтахтида режалаштирилган гей-парадда 2 ярим минг киши иштирок этди. Бу парадга қарши жинсий озчиликларга қарши бўлган гуруҳлар акцияси ҳам бўлди. Ҳар икки тадбир кўпсонли полиция ходимларининг кучайтирилган назорати остида ўтказилди.

"Тенглик марши" деб номланган тадбир Киев марказидаги Тарас Шевченко боғида маҳаллий вақт билан эрталабки соат 10да бошланди ва қарийб 1 соат давом этди.​

Тарас Шевченко боғи яқинида жинсий озчилик вакилларига қарши бўлган миллатчи гуруҳлар ҳам акция уюшитиргани ва боғни ўраб олгани боис, кўча юриши режаси амалга ошмади.

Жинсий озчиликка қарши бўлганлар акциясида 100га яқин одам қатнашди. Бир неча миллатчи фаол жинсий озчиликлар рамзи бўлган камалак рангидаги байроқларга намойишкорона ўт қўйди.

Киев полицияси берган маълумотга кўра, ҳар икки тадбирни 5 ярим мингга яқин хавфсизлик ходими назорат қилган.


XS
SM
MD
LG