Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:58

Мирзиёев Ҳельмут Коль вафоти муносабати билан Германияга таъзия билдирди


Германия собиқ канцлери Ҳельмут Коль.

Президент Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга мамлакатнинг собиқ канцлери Ҳельмут Колнинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди.

“Бизнинг хотирамизда жаноб Коль жаҳон миқёсидаги йирик лидер ва Германия Федератив Республикасининг буюк давлат арбоби бўлиб қолаверади”, дейилади таъзия мактубида.

Германия собиқ канцлери Ҳельмут Коль 16 июнь куни 87 ёшида вафот этган эди.

Коль 1982 йилдан 1998 йилгача канцлер лавозимида ишлаган ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг иккига бўлиниб кетган Германияни 1990 йилда бирлаштиришга эришган эди.

Германия канцлери Анггела Меркел Ҳельмут Коль ўлими ҳақидаги хабарни эълон қилар экан:

-Ҳельмут Коль буюк немис ва буюк европалик эди. Германия сиёсатидаги икки энг муҳим вазифа – Германияни бирлаштириш ва Европани бирлаштириш Ҳельмут Кольнинг асосий иши бўлди, - деди Ангела Меркель

XS
SM
MD
LG