Линклар

Португалиядаги ўрмон ёнғинларида камида 57 одам ҳалок бўлди


Португалияда ўрмон ёнғинлари 17 июнь куни бошланган.

Португалия бош вазири Антонио Коста 18 июнь куни Педрагао-Гранде вилоятидаги ўрмон ёнғинларида камида 57 одам ҳалок бўлганини билдирди:

-Ҳозир полиция ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда. Мен ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдираман. Сўнгги бир кун ичида мамлакатда 156та ёнғин содир бўлди, -деди Коста.

17 июнь куни бошланган ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун 600 ўт ўчирувчи ва 160 техник восита жалб қилинди.

Португалия расмийлари ёнғинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони янада кўпайиши мумкинлигини билдирмоқда.

Европа Иттифоқи Португалиядаги ёнғинларни ўчириш учун махсус самолётлар жўнатишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG