Линклар

Франция парламентига сайловда президент Макрон партияси ғолиб бўлди


Франция президенти Макрон овоз бериб чиққанидан сўнг аҳоли билан учрашмоқда.

Францияда 18 июнь куни ўтган парламент сайловининг иккинчи босқичида дастлабки расмий маълумотларга кўра президент Эммануэль Макроннинг “Олға, Республика” ҳаракати ғолиб бўлди.

Овозларнинг 97 фоизи санаб бўлинганда билдирилган маълумотга қараганда, "Олға, Республика" 577 ўринли парламентда 295 ўринни эгаллади. Овозлар тўлиқ санаб бўлинганидан сўнг, бунга яна 20 ўрин қўшилиши мумкин.

Макрон иттифоқчиси бўлган адлия вазири Франсуа Байрунинг демократик партияси 41 ўрин олди.

Парламентдаги 126 ўринга эга бўлган Консерватив республикачилар партияси эса ўзининг мухолифатда эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG