Линклар

Эрон Суриядаги жанггариларга ҳужум қилди


Иллюстрациявий сурат. Суратнинг хабарга алоқаси йўқ.

Эрон Инқилоб посбонлари корпуси Сурия шарқидаги Дайр аз Зор шаҳридаги террорчилар манзилларига ракета ҳужумлари уюштирди.

Эрон ҳарбий раҳбариятига кўра, ҳужум уюштирилган базада Теҳронда 7 июнь куни портлашларни уюштирган “Ислом давлати” гуруҳининг жанггарилари жойлашгани аниқланган. Ҳужум ўртача масофага учувчи баллистик ракеталар билан қилинди.

7 июнь куни Эрон пойтахтида террорчилар гуруҳи парламент биносига ва оятуллоҳ Али Хомейни мақбарасига ҳужум уюштирган эди. Ўшанда 10 одам ҳалок бўлган, қирққа яқин одам яраланган.

XS
SM
MD
LG