Линклар

НАТО қўшинларини Польша ва Болтиқбўйига кўчириш якунланди


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Латвиядаги Адажи ҳарбий базасида.

НАТО қўшинларининг бир қисмини Болтиқбўйи давлатлари ва Польшага кўчириш жараёни якунланди. Бу ҳақда Рига яқинидаги Адажи ҳарбий базасида 19 июнь куни чиқиш қилган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

2016 йилнинг июнида Варшавада ўтган НАТО саммитида иттифоқчилар Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари фонида хавфсизлик кафолатини таъминлаш мақсадида Болтиқбўйи ва Польшада ҳарбийларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Мазкур қарор бажарилиши ортидан ҳар бир мамлакатга 1200 нафардан НАТО ҳарбийси жойлаштирилди.

Литвадаги НАТО халқаро батальонига Германия, Польшадаги ҳарбийларга АҚШ, Эстониядаги қўшинларга Британия, Латвиядагиларга эса Канада қўмондонлик қилади.

Ўз сўзида Столтенберг Москва билан мулоқот йўлларини излаш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

XS
SM
MD
LG