Линклар

Британия ва Европа Иттифоқи ўртасида Брекзит музокаралари бошланди


Мишель Барнье (ўнгда) ва Дэвид Дэвис ЕИнинг Брюсселдаги қароргоҳида матбуот анжумани ўтказмоқда.

Британиянинг Брекзит бўйича вазири Дэвид Дэвис Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича музокаралар жараённини бошлаш учун 19 июнда Брюсселга келди.

Дэвисга кўра, музокаралар конструктив равишда позитив ҳолатда бошланди.

Музокараларда Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг Ирландия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги чегара мақомини аниқлаб олиш биринчи галдаги вазифа экани айтилди.

Британиянинг Европа Иттифоқига товон тўлаши иккинчи даражали масала, деб кўриладиган бўлди.

-Биз шунингдек, ўз музокараларимзни қандай қуришимиз ҳақида ҳам келишиб олдик. Бизнинг мақсадимиз ҳар ойда бир ҳафта музокаралар ўтказиш ва музокралар оралиғида таклифлар устида ишлашдир, -деди Европа Иттифоқининг Британия билан музокаралар олиб бориш бўйича вакили Мишель Бернье.

XS
SM
MD
LG