Линклар

Москва Вашингтонни АҚШ самолётлари нишонга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди


АҚШ ҳарбий учоғи.

Москва Вашингтонни Сурия армиясининг СУ-22 қирувчи самолёти уриб туширилгани ортидан, бундан буён АҚШ самолётлари ҳам нишон сифатида қабул қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россиянинг билдиришича, душанба кунидан бошлаб рус ҳарбий учоқлари АҚШ ва коалиция учоқлари ҳамда учувчисиз бошқариладиган самолётларни доимий кузатув остига олди.

Москва Сурия учоғининг уриб туширилиши воқеасини диққат билан тергов қилишни ҳам талаб этмоқда,

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда пиёда аскарлар ёки маслаҳатчиларига эга бўлган кучларни ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирувга чақирди:

-Биз Қўшма Штатлар ва ерда ўз кучларига ёки маслаҳатчиларига эга бўлган бошқа барчани ишимизни ўзаро мувофиқлаштиришни таъминлашга чақирамиз. Биз бир томонлама ҳаракатларни амалга оширмаслик тарафдоримиз. Яна бир марта алоҳида таъкидламоқчиманки, Сурия суверенитетини ҳурмат қилиш лозим, -деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

АҚШ Сурия самолётини 18 июнь куни "Ислом давлати"га қарши курашаётган жанггариларга ҳужум қилганликда айблаб уриб туширган эди..

XS
SM
MD
LG