Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:17

Қирғизистоннинг Ананьево қишлоғида газ станцияси портлаши оқибатида 2 одам ҳалок бўлди


Воқеа юз берган жой.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл туманидаги Ананьево қишлоғидаги газ балонлар сотилувчи жойда портлаш юз бергани оқибатида икки одам ҳалок бўлди, саккиз одам жароҳатланди.

Расмий хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлардан бири 3-синф ўқувчиси бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жароҳат олиб касалхонага ётқизилган 8 одамдан бирининг аҳволи оғир эканини билдирди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнилғи қўйиш шаҳобчаси олдида жойлашган газ балон сотувчи жойда газ портлаши оқибатида бир юк машинаси ва 2та портер русумидаги кичик юк машиналари ёниб кетган.

Учта ўт ўчирув бриагадаси ёнғинни кечки соат олти яримларга яқин ўчиришга муваффақ бўлди.

XS
SM
MD
LG