Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:29

Хитойда ўлимга ҳукм этилган тожикистонликлар ватанга қайтарилиши мумкин


Душанбе шаҳридаги қамоқхона
Душанбе шаҳридаги қамоқхона

Тожикистон ҳукуматининг айтишича, ҳозир Хитойда ўлим ҳукми ижросини кутаётган беш нафар Тожикистон ватандоши ҳукм 19 июлга қадар ижро этилмаса, қатлдан омон қолади.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, 19 июнда Пекинда тожикистонлик ва хитойлик расмийлар икки мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган маҳкумларни ўз мамлакатларига топшириш борасидаги битимни алмашганлар.

Икки томон ўртасида 2014 йилда имзоланган келишув ратификация қилинишидан бир ой ўтиб, яъни 19 июлда кучга киради.

Ҳозирда Хитойда 15 нафар Тожикистон ватандоши сақланмоқда.

Улардан беш нафари ўлим жазосига ҳукм этилган.

2016 йил январида Хитой наркотик контрабандасида айбланган 51 яшар Тожикистон ватандоши Ҳасан Юсуфовни қатл этган эди.

XS
SM
MD
LG