Линклар

Ироқ генерали: Мосулдаги Эски шаҳарнинг 65-70 фоизи ИДдан озод қилинди


АҚШ етакчилигидаги коалиция кўмагида жангариларга қарши курашаётган Ироқ кучлари Мосулдаги Эски шаҳарнинг 65-70 фоизини озод қилди.

Ироқ кучлари генерал-лейтенанти Салом ал-Обайдийнинг AFP агентлигига айтишича, "Ислом давлати" (ИД) экстремистик гуруҳи жангарилари назоратида "бир километр квадратдан оз тенг майдон" қолган.

Мосулнинг Эски шаҳар қисми жангарилардан озод этилса, 2014 йилда ИД назоратига ўтган шаҳар тўлиқ озод бўлади. 3 йил муқаддам экстремист гуруҳ раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Мосулдаги ал-Нурий масждидида Ироқ ва Сурияда халифалик ўрнатганини иддао қилиб, баёнот берган эди. 22 июн куни жангарилар бу масжидни портлатиб юборди.

Айни пайтда, АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлардан кўмак олаётган араб-курд қуролли кучлари Сурияда ИД пойтахти саналган Раққа шаҳрини жангарилардан озод қилиш учун курашмоқда.

XS
SM
MD
LG