Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:19

Лавров АҚШни Сурия армиясига нисбатан "провокацияларнинг олдини олиш"га чақирди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон билан 26 июнь кунги телефон суҳбатида Вашингтонни Сурия ҳукумат кучларига қарши “провокацияларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўришга” чақирди.

-Аввалгидай иккиюзлама стандартларга амал қилинаяпти. Мен бир неча марта бу ҳақда гаприганман. Суриядаги террорчиликка қарши курашдаги тажрибамиз шуни кўрсатдики, АҚШ бошқараётган коалиция кучлари ва ҳамкор давлатлар Жабҳат ал Нусрага юмшоқ муносабатда бўлаяпти, -деди Лавров.

АҚШ Давлат департаменти ҳозирча бу борада тарқатилган хабарларга муносабат билдиргани йўқ.

Мазкур суҳбат Исроил 25 июнь куни Сурия қўшинлари босиб олинган Голан тепаликларидан туриб отган ўқларга жавоб қайтарганини эълон қилгани ортидан бўлиб ўтди.

Бир ҳафта ичида Лавров Тиллерсон билан 2 марта телефон орқали суҳбатлашди. Бундан аввалги телефон суҳатида Лавров АҚШ кучларини Сурия ҳукумат қўшинларининг “Ислом давлати” гуруҳига қарши ҳарбий амалиётларига тўсқинлик қилаётганликда айблаган эди.

Сўнгги ҳафтада АҚШ Сурия ҳукумат кучларига қарашли қирувчи самолётни террорчиларга қарши курашаётган араб ва курдлардан иборат отрядларга зарба берганликда айблаб уриб туширган эди.

Сурия ҳукумати самолёт “Ислом давлати” манзилларига зарба бераётган пайтда АҚШ томонидан уриб туширилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG