Линклар

АҚШ Олий суди 26 июнь куни президент Трампнинг мамлакатга мусулмон давлатларидан келганларни киртитишни 90 кунга тақиқлаш тўғрисидаги қарорини қисман ижро этиш борасида ажрим чиқарди.

Трамп томонидан имзоланган мазкур қарор Олий суд томонидан октябрь ойида қайта кўриб чиқилади. Бу жараён амалга ошгунига қадар эса, қарор қисман ижро этилиши шарт бўлади.

Трамп қарорида Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман ватандошларининг АҚШга киритилиши тақиқланади.

Трамп ўтган ҳафтада Олий суд бу қарорни маъқулласа у 72 соат ичида кучсга киртилишини билдирган.

Трампнинг бу қарорига америкаликларнинг аксарияти ўз норозилигини билдирган ва кўплаб штатлар бу қарор ижросини тўхтатиб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG