Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:49

Дональд Трамп ўзбекистонликларни ҳайит билан табриклади


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Рамазон Ҳайити муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади.

ЎзАнинг 27 июнда хабар беришича, Дональд Трамп президент Мирзиёев номига табрик мактуби йўллаган.

“Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз”, дейилади табрикда.

АҚШ президенти ўз мактубида давом этар экан “Мазкур байрамни нишонлар эканмиз, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат ва эзгу ният каби фазилатлар аҳамиятини янада теран англаймиз. Шу муносабат билан Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан ана шу қадриятларни эъзозлашга қаратилган умумий мажбуриятимизни яна бир бор таъкидлайди”, деб ёзган.

XS
SM
MD
LG