Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:40

Сурия инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича мониторинг марказининг билдиришича, АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция авиациясининг зарбаси натижасида Ал-Маядин шаҳрида камида 42 одам ҳалок бўлди.

Хабарда айтилишча, зарба “Ислом давлати” гурҳи томонидан қамоқхона сифатида фойдаланиб келинган бинога берилган. Сурия инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича мониторинг маркази ҳалок бўлганларнинг камида 15 нафари жиҳодчи эканини маълум қилди.

AP агентлиги маҳаллий фаолларга таянган ҳолда, ҳалок бўлганларнинг аксарияти “Ислом давлати” гуруҳи қўлга олган асирлар бўлганини хабар қилган. Маълум бўлишича, қамоқхонага ҳаво зарбаси душанба куни эрталаб берилган.

Коалиция вакили Райан Диллон Reuters агентлигига қурбонлар тўғрисидаги маълумотлар текширилаётганини айтди.

«Агарда биз тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонларга масъул бўлсак, унда буни тан оламиз», - деб билдирди Диллон.

XS
SM
MD
LG