Линклар

Трамп Путин билан Гамбургда учрашишни режалаштирмоқда


Трамп ва Путин (коллаж).

АҚШ президенти Дональд Трамп Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтадиган "Катта йигирматалик" саммити доирасида 7-8 июль кунлари президент Владимир Путин билан учрашишини режалаштирмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер 29 июнь куни маълум қилди. Унга кўра, ҳозирча икки президент учрашувининг кун тартиби маълум эмас. Агар бу режа амалга ошса, Путин ва Трамп биринчи марта музокаралар ўтказиш учун учрашадилар.

Германии ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль ўз мамлакати Россия ва АҚШ президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтишига кўмаклашишга тайёр эканини айтди.

Аввалроқ Кремль Трамп ва Путин “Катта йигирматалик” саммити доирасида учрашишлари мумкинлигини, лекин гап икки давлат лидерлари ўртасида тўлақонли музокаралар бўлиши тўғрисида бормаётганини билдирган эди.

"Катта йигирматалик" саммитида террорчиликка қарши кураш, иқлим ўзгариши ва эркин савдо каби масалалар муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG