Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:30

Украин миллий телеканали Евронигоҳ учун 200 минг евро жарима тўлайди


Евронигоҳ 2017 йил майида Киевда бўлиб ўтган.

Украина миллий телеканалига май ойида Киевда ўтган Евронигоҳ танловида россиялик ижрочининг иштирок этиши тақиқлагани ортидан катта миқдорда жарима солинди.

Украин ҳукумати Қримга ноқонуний борган деган айблов билан, Евронигоҳда Россияни тамсил этиши кутилган Юлия Самойловага мамлакатга киришни тақиқлаган эди. Россия бунга жавобан Евронигоҳ танловини ўз ҳудудида намойиш этишдан бош тортган.

“Натижада рақобат руҳи йўқолди ва бу Евронигоҳ танлови обрўсига путр етказди", дейилади Европа телекўрсатув берувчилар иттифоқи қарорида.

Украина миллий канали директори Зураб Аласания телеканалга 200 минг евро жарима солинганини тасдиқлади. Унга кўра, телеканал бу қарор устидан апелляция тартиби асосида судга шикоят киритади.

XS
SM
MD
LG