Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:18

Лесбиянка эканини очиқ тан оладиган Ана Брнабич Сербия бош вазири бўлди


Сербия бош вазири Ана Брнабич.

Сербия парламенти 29 июнь куни мамлакат тарихида биринчи марта аёл киши ва лесбиянка эканини яширмайдиган шахсни бош вазир лавозимига сайлади.

41 ёшли Ана Брнабични 157 депутат қўллади, 55 депутат қарши овоз берди. Брнабич ва унинг ҳукумати 29 июнь куни қасамёдга келтирилди.

Сербия президенти Александр Вучич 15 июнда Брнабични бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатар экан: “Брнабич номзодини тавсия қилиш Сербия ва унинг халқи манфаатлари йўлида қабул қилиниши оғир кечган қарор бўлди”, деб айтган эди.

Президент Вучич Сербия Европа Иттифоқига аъзо бўлиши йўлида гейлар ҳуқуқлари кафолатланишини ваъда қилган.

Бош вазир Брнабич Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши биринчи галдаги вазифа эканини, аммо мамлакат Россия, Хитой ва АҚШ билан ҳам дўстона муносабатларни сақлаб қолишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG