Линклар

Абодий халифалик тугатилганини эълон қилди


Мосулни озод этишда қатнашаётган Ироқ ҳарбийлари.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодий «Ислом давлати” гуруҳи томонидан уч йил аввал жорий этилган халифалик тугатилганини маълум қилди.

Абодий 29 июнь куни Мосулдаги 800 йил олдин қурилган Ан Нурий масжиди ҳароблари Ироқ ҳукумат кучлари томонидан эгалланганидан сўнг мана шундай баёнот билан чиқди.

Ан Нурий масжидида 2014 йилнинг 29 июнида "Ислом давлати" гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий халифалик ташкил этилганини эълон қилган эди.

Ан Нурий масжиди Ироқ кучлари АҚШ ҳарбийлари ёрдамида Мосулни ишғол қила бошлагини ортидан жанггарилар томонидан 21 июнда портлатиб юборилганди.

22 июнда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов Абу Бакр ал Бағдодий рус ҳарбий самолётлари бамбардимони остида ҳалок бўлгани эҳтимоли кучли эканини билдирган. Бироқ бу маълумот тасдиқланиши учун далиллар етарли эмаслиги айтилган.

29 июнь куни Эрон давлат ахборот агентлиги Эрон Олий руҳонийси оятуллоҳ Али Хаманеининг расмий вакили Али Шерозий баёнотини эълон қилди. Унда Шерозий Абу Бакр ал Бағдодий “аниқ ўлгани” ни айтган.

Ироқ ва АҚШ раҳбарлигидаги коалиция расмийлари Мосулнинг эски шаҳар қисмида 300га яқин жанггари қолгани ва шаҳар тез кунда бира-тўла озод этилишини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG