Линклар

АҚШда 6 мусулмон давлатдан борадиган сайёҳ ва қочқинларга тақиқ ишга тушди


Феврал ойида АҚШга киритилмаган яманлик шахснинг пасопртидаги тамға

АҚШда аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган 6 мамлакат фуқароларини киритишга қўйилган тақиқ кучга кирди.

29 июн куни Вашингтон вақти билан соат 20да кучга кирган янги тартибга биноан Сурия, Судан, Сомали, Ливия, Эрон ва Ямандан бу муддатга қадар берилган виза билан борганлар мамлакатга кириши мумкин.

Аммо, бундан буён АҚШга виза олишни истаган бу 6 давлат фуқаролари АҚШ фуқароларининг яқин оила аъзоси ёки АҚШ ташкилотига расман алоқадорлигини кўрсатиши лозим.

Бу тақиқ илк бор шу йилнинг 29 июнида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилганида АҚШдаги кўплаб йирик халқаро аэропортларда мамлакатга киритилмаётганлар ва уларнинг яқинлари тўпланиб, норозилик ва хаос авж олган эди.

Норозиликлар ортидан, бу гал, АҚШ фуқароларнининг яқин оила-аъзолари ва унаштирилган кишиларни мамлакатга киритишга рухсат берилди. Аммо, АҚШ фуқароларининг бобо, буви, амма-хола ва тоға-амакиларини ҳам мамлакатга киритиш таклифи қабул қилинмади.

XS
SM
MD
LG