Линклар

Сурияда аҳолига қарши апрелдаги ҳужумда сарин гази қўллангани тасдиқланди


Сурияда кимёвий қурол ҳужумига учраган бола

Кимёвий қуроллар назорати бўйича халқаро ташкилот шу йилнинг апрелида Сурия шимолида таркибида сарин гази бўлган қурол ишлатилганини тасдиқлади.

Ҳаагада жойлашган Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бош директори Аҳмат Узумчи Идлиб вилоятига қилинган кимёвий ҳужум учун масъуллар жавобгарликка тортилиши керак, деб таъкидлади.

30 июн куни тарқатилган ҳисоботда, гувоҳлар билан суҳбатлар ва ашёвий далиллар текширувидан сўнг, 4 апрел куни Хон Шайхун шаҳрида "аҳоли таркибида сарин гази бўлган кимёвий ҳужумга учраган"и айтилган.

Эндиликда БМТ махсус комиссияси бу ҳужумга ким масъул эканини аниқлашга уринади.

4 апрел кунги ҳужумда Хон Шайхун шаҳрида 90дан ортиқ одам қурбон бўлган.

Сурия президенти Башар Асад бу ҳужумга масъул экани ҳақидаги айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG