Линклар

"Барселона" футбол клуби ҳужумчиси, аргентинлик футболчи Лионел Месси болаликдаги дўсти Антонелла Рокуццо билан никоҳ қурди.

Никоҳ тўйи улар туғилиб ўсган Аргентинанинг Росарио шаҳрида бўлди.

Ҳашаматлик меҳмонхонада бўлиб ўтган маросимни Аргентина матбуоти "аср тўйи" деб атади.

Тўйга 260 меҳмон таклиф этилди. Улар орасида Луис Суарес, Неймар каби футбол юлдузлари, испаниялик футболчи Жерар Пике ҳамда унинг рафиқаси поп-юлдузи Шакира ҳам бор эди.

Месси ва Рокуццо ёшликдан бирга ўйнаб катта бўлишган.

Ўтган ой 30 ёшга тўлган Месси ва ундан бир ёш кичик бўлган Рукуццо ҳозирда икки фарзанднинг ота-оналаридирлар.

XS
SM
MD
LG