Линклар

Ўзбекистон бўйлаб "Ёшлар уйлари" қурилади


Ўзбекистонда қурилаётган намунавий уйлар сифатсизлигидан шикоятлар кўп бўлади.

Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида, жумладан, энг чекка қишлоқларда ҳам “Ёшлар уйлари” қурилади.

Бу ҳақда 30 июн куни Мирзиёев “Камолот” ҳаракатининг йиғилишида маълум қилди.

2018 йилдан бошлаб, тўрт йиллик режа асосида ёшлар ва ёш оилаларга бериладиган уйлар қурилади.

Ҳозирча қанча уй қурилиши, улар нархи борасида бирор маълумот йўқ.

Ўша кунги йиғилишда Ўзбекистонда “Камолот” ёшлар ҳаракати тугатилиб, ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиши маълум қилинди.

“Камолот”га нисбатан ёшларнинг ишончи сўниб бораётгани таъкидланган президент Мирзиёев ташкилот номини ва фаолиятини тубдан ўзгартириш вақти келганини айтган.

“Камолот” Ўзбекистон ҳали СССР таркибида бўлган пайтда Комсомол – Коммунист ёшлар иттифоқи ўрнида ташкил топган эди.

XS
SM
MD
LG