Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:11

Ўзбек атласлари Европа бозорларида сотиладиган бўлди


Олти йил аввал Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи томонидан имзоланган «Тўқимачилик баённомаси» жорий йил 1 июлидан бошлаб кучга кирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар қилинишича, Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида «Тўқимачилик баённомаси» 2011 йилнинг 7 апрелида имзоланган эди. Хабарда шу пайтгача ушбу ҳужжатнинг кучга кирмагани сабаби очиқланмаган.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун ҳуқуқий асос яратиб, транзит учун ҳамда божхона ва солиқ тўловларини амалга оширишда «энг қулай режимни йўлга қўяди».

Эндиликда миллий тўқимачилик маҳсулотларининг Европа бозорига кириб бориши учун замин яратилгани таъкидланади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG